Доғистоннинг Аграхан ва Махачқалъа атрофидаги Муравейник кўрфазида  ёввойи қушлар оммавий равишда нобуд бўлди. Бу ҳақда Каспий экологик маркази раҳбари Заур Гализов маълум қилди, дейилади “Aniq.uz” хабарида.

Таъкидланишича, қушларнинг жасадларини балиқчи Омар Алиев топган ва ҳодиса фотосуратларини Интернетга жойлаштирган. Бу экологлар ва расмийларнинг эътиборини тортган

Гализовнинг айтишича, ҳудудга намуналар олиш учун мутахассислар юборилган.

«Бир нечта версиялар кўриб чиқилмоқда: браконьерлик, парранда гриппи ёки заҳарланиш. Ҳозирда тест натижаларини кутмоқдамиз», деган марказ раҳбари.