Қизилтепа тумани ҳудудида ўлим билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙХҲБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи “Cобалт” машинасини Бухоро-Навоий йўналишида бошқариб келаётиб, A-379 автомобил йўлининг 91 километрида йўлда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ишчилар тракторининг тиркамасига бориб урилган.

Оқибатда асли бухоролик бўлган, 1954-йилда туғилган ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.