Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси, «Бунёдкор» футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди. Бу ҳақда kun.uz хабар тарқатди.

Учрашув аввалида жамоа бош директори Улуғбек Мирзаев барчага «Бунёдкор»да янги иш бошлаган клуб президентини таништириб ўтди.

Шундан сўнг, клуб фаолияти ва қилинаётган ишлар, режалаштирилган вазифалар борасида ҳисобот берди.

Клуб президенти қатнашган йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи ҳам кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамоада фаолият юритган Шуҳрат Мақсудовбош мураббий этиб сайланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси, «Бунёдкор» клуби президенти янги бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ўзбек футболининг кўзга кўринган намояндаси, ажойиб футболчи бўлгани ҳамда мураббийликда ҳам ўзига хос ўрнак бўлиб улгурганини таъкидлаб, унга ишонч билдирди ва олдинда турган янги мавсумда омад тилади.

Жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.