АҚШ дунёда демократияни зўравонлик билан тарғиб қилиш сиёсатидан воз кечади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен мамлакат ташқи сиёсатига бағишланган брифинг пайтида айтиб ўтди, деб ёзмоқда Euroasia.

Биз демократияни охири қимматга тушадиган ҳарбий операциялар орқали ўрнатмаймиз. Бундан ташқари, АҚШ авторитар тузумларни куч билан ағдаришга қаратилган уринишларидан воз кечади”, — деди Блинкен.

Ташқи сиёсат бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, илгари Вашингтон томонидан амалга оширилган бундай уринишлар эзгу мақсадларни кўзлаганига қарамай кутилган натижаларни бермаган.

Биз ўзгача йўл тутамиз: бошқа мамлакатларга намуна бўлиш ва демократик ўзгаришлар учун ҳамкорларимизни мукофотлаш орқали демократияни тарғиб қиламиз”, — дея қўшимча қилди давлат котиби.

Блинкен америкаликларга мурожаат қилиб, ташқи сиёсат бўйича қатъий қарорларни ишлаб чиқиш учун улардан президент Жо Байденнинг янги маъмуриятига бироз вақт беришни илтимос қилди. Демократияни тарғиб қилиш АҚШ ташқи сиёсий таълимотининг асосларидан биридир.

Демократик қадриятларни тарғиб қилиш ниқоби остида режимни ағдариш тўғрисидаги биринчи расмий тан олинган фактлардан бири бу Эронда 1953 йилда юз берган давлат тўнтариши ҳисобланади.

Давлат департаменти яқин тарихда демократлаштириш муваффақиятли кечган давлатларга мисол сифатида Грузия ва Украинани кўрсатиб, шунингдек, Сербия ва Черногориядаги ўзгаришларни алоҳида эътироф этади.

2019 йилда ўша пайтдаги Россия бош вазири Дмитрий Медведев Сербия парламентида нутқ сўзлар экан, Яқин Шарқ ва Африкада демократик моделларни жорий этиш терроризмнинг тарқалишига, давлатларнинг йўқ қилинишига ва улкан ҳудудлар бўйлаб тартибсизликларга олиб келишини айтган.

2020 йилнинг кузида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтон ўзининг тинчлик сиёсатини энг сўнгги русумдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда кучли позиция устига қуришини ваъда қилган.

Аввалроқ, Жо Байден АҚШ қандай вазиятда ҳарбий кучдан фойдаланишини маълум қилганди. Президент олий бош қўмондон сифатида Америка халқи ва АҚШ иттифоқчиларининг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилиш учун куч ишлатишдан тортинмаслигини қайд этган.

Оммабоп хабарлар

Коронавирус касаллигини абадий юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди
Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келади
3 ёшли бола наркотикдан заҳарланди
ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман — Акмал Бурхонов