Андижон вилояти Марҳамат туманида номаълум шахс электрошокер билан қуролланиб, хомиладор аёлнинг уйига тақинчоқларини қўлга киритиш мақсадида бостириб кирди

 Андижон вилояти. 2021 йилнинг 02 март куни соат 10:00 ларда номаълум шахс юзларига ниқоб тақиб олиб электрошокер билан қуролланган ҳолда Марҳамат тумани Турон МФЙ.,да яшовчи ҳомиладор бўлган 28 ёшли Нилуфар Т.,нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, Нилуфар Т.,дан тақиб олган тилла-тақинчоқларини беришини талаб қилиб, унга электрошокер билан ҳужум қилиб тақинчоқларини зўрлик ишлатиб олиб девор ошиш йўли орқали уйдан чиқиб қочиб кетаётган вақтида маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ушланган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Мансурбек М., содир қилганлиги аниқланиб, тилла-тақинчоқлар ва электрошокер мосламаси  ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мансурбек М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Оммабоп хабарлар

Ҳоким ваъда қилган 5 нафар ёшлар талабаликка эришди
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади
Tik Tok’ ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи видеоларни блоклайди
“Gentra” қимматлашади