Ўзбекистон ҳалқ артисти Ҳосият Хусанова автоҳалокатга учраб, тирик қолгани ҳақида Уз Репорт телеканалининг «Ўйларим» кўрсатувида гапириб берди.

«2008 йил айни гуллаб келаётган даврим бўлган, май ойида уйимнинг олдидаги мевазорда автоҳалокатга учрадим. Damas Nexia га бориб урилди. Ўша пайтда нафас ололмадим. Одам бир-икки марта нафас олмаса ўлади-ку.Кейинроқ айтиб беришларича, ўша пайт Damas ни кўпчилик бўлиб синдириб, очишган. Кўп эркакларинг кучи куч эканда. Белимдан тепаси қисилиб қолгани учун кўпчилик бўлиб мени машина ичидан тортиб олишган. Уларнинг ёрдами билан нафас ола бошлаганман. Сўнгра мени қайсидир машинага солишиб, зудлик билан 16-сон шаҳар шифохонасига етказишган. У ердагилар санъаткорлигимни кўриб, дарҳол ёрдам кўрсатишган», – деди Хосият Ҳусанова.

Оммабоп хабарлар

Барселона узоқ вақт кутган футболчининг трансфер масаласини ҳал қилди
Поезд мушук сабабли ўз ҳаракатини тўхтатди
АҚШ президентлик сайловларига яна бир инсон аралашмоқчи
Юлдуз Ражабованинг меҳнатлари муносиб тақдирланди