Бугун, Аглия Премьер Лигаси 29 тури доирасидаги, марказий учрашувлардан бири ҳисобланган «Ливерпуль» ва «Челси» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Турнир жадвалида кетма-кет жойлашган мазкур жамоалар ўртасидаги қарама – қаршиликнинг қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Чунки, охирги пайтларда бироз ўйини чиқмаётган Клопп шогирдлари ва жамоа бошқарувига яқинда келган Тухел ўртасидаги баҳс атрофида етарлича гаплашиш мумкин. АПЛнинг сўнгги учрашувларида кетма-кет мағлубият аламини татиб кўрган «мерсисайдлар» жадвалда анча пастга тушиб кетишди. Ҳозирга келиб, «Ливерпуль» 43 очко билан 6 «Челси» эса, 44 очко жамғариб, рақибидан битта олдинги ўринда жойлашган.

EFFECT.UZ

Ўтган турда «Челси» ўз майдонида Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» жамоаси билан билан дуранг ўйнади. Клопп шогирдлари эса «Шеффилд Юнайтед» майдонига сафар уюштириб, 2:0 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтишди ва кучли учликка кириш имкониятини сақлаб қолишди.

Эҳтимолий таркиблар

«Ливерпуль» (4-3-3): Алиссон, Робертсон, Фабиньо, Кабак, Арнолд, Алькантара, Вейналдум, Жонс, Мане, Фирмино, Салаҳ

«Челси» (3-4-2-1): Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Жеймс, Ковачич, Канте, Алонсо, Маунт, Хаверц, Вернер.

Учрашув Тошкент вақти билан 01:15 да старт олади.