Қуйи Новгородга яқин поселкада 5 ёшли болакай ҳам бўлган, тўрт кишидан иборат оилани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда Sputnik РФ регионал ТҚ тергов бошқармаси матбуот-хизматига таяниб хабар бермоқда.

РИА Новости маълумотларига кўра, айбланаётган шахс – 26 яшар Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Амиров. У 2021 йилнинг 27 апрел санасига қадар ҳибсга олинган.

Айбланувчи бошқа давлат фуқароси бўлгани ва озодликда юриб, яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, тергов қўмитаси ҳибсга олиш чорасини қўллашни талаб қилган. Амировнинг ўзи ҳам ўз ҳаёти ва соғлиғидан хавфсираётгани туфайли бу чорага қарши эмаслигини маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу фожиага ҳимоясидаги шахснинг “узоқ вақт оғир руҳиятни жароҳатловчи ҳолатда бўлгани” сабаб бўлган.

Гўёки унга жуда кам маош тўлашган ва паспортини бермай келишган, оқибатда у ватанга қайта олмаган. Терговчининг айтишича, Амировнинг ўзи юз берган ҳодиса тафсилотларини тўлиқ сўзлаб берган.

Маълум бўлишича, 28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Ока олди тумани Кудьма қишлоғида оилада хизматчи бўлиб ишлайдиган шахс пичоқ билан гараж ичида 64 яшар пенсионерга ҳамла қилган, сўнгра, уйнинг ичида унинг 63 яшар рафиқасига ташланган.

Шундан сўнг, у оиланинг 41 ёшли қизини ва аёлнинг олти яшар ўғлини ўлдирган. Сўнгра йирик миқдордаги пулларни ва қимматбаҳо буюмларни олган ҳолда, яширинган.

Эркак 28 феврал куни кечга томон Владимир вилоятида қўлга олинган, эртаси куни у Қуйи Новгородга олиб келинган.

Терговчилар маълумотларига кўра, Амировга унинг таниши яширинишга ёрдам берган. У билан ҳам ТҚ ходимлари ишлашмоқда.

Оилага ҳужум уюштирилган вақтда уйда оила бошлиғи (бошқа регионда бўлган) ва унинг 14 яшар қизи (машғулотларда бўлган) бўлмаган. Улар тирик қолишган.

Оммабоп хабарлар

Бутун дунёни сув босиши мумкин
Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Шавкат Мирзиёев бугун йиғилиш ўтказади
Қандай ҳолларда ҳуқуқбузарликлар юзасидан баённома расмийлаштирилади?