Швециялик олимлар онаси коронавирус билан касалланган янги туғилган чақалоқда янги коронавирус мутациясини топишди. Бу ҳақда Hordiq.uz “The Conservation” нашрига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳомиладор аёл Мальмё касалхонасига қаттиқ оғриқ билан ётқизилган. Текширув пайтида болада кислород етишмовчилиги ва юрак уришининг пастлиги аниқланиб, кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирилган.

Шундан сўнг бола ва онада коронавирус текшируви ўтказилган ва инфекция мавудлиги тасдиқланган. Дастлаб она-болада топилган вируслар бир хил бўлган, аммо бир неча кундан сўнг янги туғилган чақалоқдаги вируснинг фарқли экани маълум бўлган.

Оммабоп хабарлар

Италияда ёмғир ўрнига тош ёғди (видео)
Сирдарёлик аёлни ҳаёсиз видеоларини тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинди
Сирдарёда бир гуруҳ ўсмирлар мактаб ўқувчисини тиз чўктирди (видео)
Chevrolet Onix’нинг тахминий нархи маълум қилинди