“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда “Газета.uz” клуб матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Абдуллаев бундан олдин, молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келган.
Маълумот ўрнида, Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
Оммабоп хабарлар