Хитой томонидан Ўзбекистон ёрдамида ишлаб чиқарилган вакцина ZF-UZ-VAC 2001 – давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцина Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Вакцина яратишда ва синовдан ўтказишда Ўзбекистон ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, Хитой компанияси Ўзбекистонни ҳаммуаллиф сифатида тан олган ва янги вакцинага ZF-UZ-VAC 2001 номи берилган эди.

Маълумот учун, Россиянинг “Спутник V” вакцинаси ҳам Ўзбекистонда 17 феврал куни оммавий қўлланишга рухсат берувчи сертификат олган эди.

Бугунги кунда “Спутник V” 30дан ортиқ мамлакатларда қўлланиш учун рўйхатдан ўтказилган. Россиянинг ўзида вакцинанинг биринчи компонентини олганлар сони 4,1 млн кишидан, тўлиқ вакциналанганлар сони 1,2 млн кишидан ошди.

Оммабоп хабарлар

Яна бир ҳоким контейнерда иш бошлади
II Жаҳон урушида чизилган ягона сурат Анжелина Жоли томонидан кимошди савдосига қўйилди
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси «Бунёдкор»га президент бўлди
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат вақтинчалик чекланди