Бухоро вилояти ҳокими Олот тумани “Давлатбой” маҳалласида жойлашган вагон-штабга кўчиб ўтди. Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳоким 2 мартни мазкур штабда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан бошлади.
Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов президент танқид қилган маҳаллада ўрнатилган контейнерга кўчиб ўтишини айтганди.
Оммабоп хабарлар