2 март куни “Ёшлар билан 100 кун” лойиҳаси доирасида “Қадрият, урф-одат, анъана, маҳалла ва ёшлар” акцияси ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 март куни соат 16:00 да тумандаги 144-сонли умумий ўрта таълим мактабидан Eco house турар жой мажмуаси собиқ (ЙҲХБ биноси)гача “Соғлом ҳаёт сари” югуриш марафони бўлиб ўтади.

Шу сабабли соат 16:00 дан 18:00 гача Муқимий ва Нукус кўчалари “Соғлом ҳаёт сари” югуриш марафон тадбири учун вақтинчалик ёпилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.

Оммабоп хабарлар

Ўқув муассасаларида «сотка»сиз дарслар бошланди – Хитой
Россия Навалнийни заҳарланишида қатнашган…ми? – БМТда далилар бор
Энг ғаройиб қонунлар…
5 ёшли бола ва унинг оиласи ўлдирилди. Жиноятда ўзбекистонлик эркак гумонланмоқда (ВИДЕО)