Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳудудида ўсмир йигитлар ўзаро ўсмир йигитлардан бири — иккинчисига дўқ уриб, уни тиз чўктирганлиги акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Sirdaryo хабарлари маълум қилди.

Ушбу ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра мактаб ўқувчилари эканлиги айтилаётган Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи ўсмир йигитлардан бири — иккинчисига дўқ уриб, ҳақоратлаб, уни тиз чўктирган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар вакиллари ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.