Самарқанд вилояти Иштихон туманида қурут учун тайёрланган сузмани оёқ кийимда қораётган аёл видеоси тарқалди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастури хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қурут тайёрлаётган фуқаролар тумандаги Каллахоса қишлоғи Деҳқонобод маҳалласидаги хонадонларнинг бирида уй шароитида ишлайди.

Шу куни олиб келинган чаккини қурут қилдик, менинг соғлиғим тўғри келмади, хўжайиним ҳам уйда йўқ эди, қўлимнинг кучи етмасдан, оёқ кийим билан қурут тайёрладим”, — дейди видео қаҳрамони Нафосат Юсупова.

Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатни қўшниси тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда эълон қилган. Видео муаллифи Ирода Полвонанинг айтишича, у тасвирларни фақатгина ўзига қизиқ туюлгани учун олган, бундан ёмон мақсад кўзланмаган.

Маҳалла нозири билан биргаликда ҳолатни кўрдим. Келин, бу видеодаги сизларми дедим. Бўйнига олди. Нима мақсадда қилдингиз? Мен сизларга аввал тушунтиргандим, дея таъкидладим. У эса яқинда фарзандли бўлгани учун кучи етмаганини айтди. Бу баҳона бўла олмайди”, — дейди маҳалла раиси Шаҳобиддин Муҳаммадиев.

Санитария-эпидемиология бошқармаси гигиеник талабларга мос келмайдиган шароитда тайёрланган қурутларни йўқ қилганини маълум қилган.

Оммабоп хабарлар

“Барса”нинг мансабпараст президенти ҳибсга олинишига нима сабаб бўлди?
Фарғонада йўлидаги «саводсиз» ГАИга хизмат текшируви бошланди
Ўзбекистонлик 64 ёшли эркак Россияда ҳалок бўлди
Россия «Сардоба» сув омборини қайта тиклашни зиммасига олди