Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўқув муассасаларида ўқувчиларни мобиль алоқа воситаларидан фойдаланишига чеклов ўрнатди.

«Таълим вазирлиги бошланғич ва ўрта мактаблар ўқувчиларига дарсларга мобил телефон қурилмаларини олиб киришни тақиқлаб қўйди», деб хабар бермоқда Platformauzb телеграм еанали.

Бунинг учун таълим муассасаларига махсус телефон сейфлари ўрнатилди. Уларда ўқувчиларнинг «сотка»лари сақланади. Хабарда алоқа воситалари дарс тугагандан сўнг ўз эгаларига қайтариб берилиши айтиб ўтилган.