Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистондан электр энергиясини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.

“Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш масаласини кўриб чиқяпмиз”, – деди у “Казинформ” ХААга берган интервьюсида. Интервью матни давлат раҳбарининг расмий сайтида чоп қилинган.

Жапаров ҳозир дунёда сув танқислиги мавжудлиги ва шунга ўхшаш муаммолар Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмаслигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, Токтогул сув омборимиздаги вазият ҳозиргидек ривожланса, у ҳалокатга олиб келадиган аҳволга келади”, – дея истисно қилмади у.

Қозоғистон Республикаси мамлакатимизга 0,9-1 миллиард кВт электр энергиясини экспорт қилишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилди. Биз ўз навбатида Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз”, – дейди Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, агар Қирғизистон етказиб беришни ташқаридан таъминламаса, республика бу масалани мустақил ҳал қилишига тўғри келади, “бироқ бунинг натижасида вегатацион пайтда ҳеч кимга сув етмайди

“Ва натижада Токтогул сув омборидаги сув сатҳи пасаяди. Шу боис Қозоғистон ва Ўзбекистондан энергияни импорт қилишимиз даркор”, – дея тушунтирди Қирғизистон етакчиси.

Оммабоп хабарлар

Самарқандлик аёл оёқ билан қурут тайёрлаган (видео)
“Барса”нинг мансабпараст президенти ҳибсга олинишига нима сабаб бўлди?
Фарғонада йўлдаги «саводсиз» ГАИга хизмат текшируви бошланди
Ўзбекистонлик 64 ёшли эркак Россияда ҳалок бўлди