Асосий гумонлашувчи шахс – 26 ёшли ўзбекистонлик. Эркак оила уйида ишчи бўлиб ишлаган. Ҳозир қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Кудьма қишлоғида бир оиланинг тўрт нафар аъзосининг жасади топилган: 5 ёшли бола, унинг 41 ёшли онаси, 64 ёшли бобоси ва 63 ёшли бувиси.

Оиланинг бошқа икки аъзосини бахтли ҳодиса қутқариб қолган: 13 ёшли опаси фожиа вақтида машғулотда бўлган, унинг отаси эса хизмат сафарида бўлган.

Тергов қотиллик уй эгаларини тунаш мақсадида содир этилган деган тахминни илгари сурмоқда. Чунки гумонланувчи қотилликни содир этгандан сўнг уйдан барча қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган.

Россия ЖКнинг икки ва ундан зиёд кишини ўлдириш моддаси билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оммабоп хабарлар

Қирғизистон Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилмоқчи
Самарқандлик аёл оёқ билан қурут тайёрлаган (видео)
“Барса”нинг мансабпараст президенти ҳибсга олинишига нима сабаб бўлди?
Фарғонада йўлдаги «саводсиз» ГАИга хизмат текшируви бошланди