Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Фармацевтика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли хитой-ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Рўйхат рақами – DV/X 08646/03/21.

Олдинроқ Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилаган эди.

Ушбу янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилган. Ушбу вакцина Jurabek Laboratories корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади. Олдинроқ Спутник V вакцинасини Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилган эди.

Оммабоп хабарлар

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз номидан туркманистонлик аёлларга 2 доллардан пул беришни буюрди
Ғалати қарор. SpaceX ракета учирилишига бир ярим дақиқа қолганида парвозни бекор қилди
Қорақалпоғистонда 3 нафар қурувчи девор қулаши оқибатида вафот этди
Долларнинг расмий курсида яна пасайиш кузатилди