Кеча, 2021 йил 28 февраль куни Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Воҳидова вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Жаноза намози бугун, 1 март куни соат 10:00да марҳуманинг ўз ҳовлисида бўлади.

Маълумот учун, Гулчеҳра Воҳидова президент Ш. Мирзиёев томонидан 2019 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.