“Миллион” жамоаси концертининг сўнгги кунида аъзолардан бири жамоани тарк этгани маълум бўлди.Яъни ушбу гуруҳни тарк этаётган Умиджон Ҳайдаров билан саҳнадан катта хайрлашув ташкил этди. Барча кўз ёшлар билан Умиджонни кузатиб қўйишди. Хайрлашув охирида Даврон Кобулов дўсти Умиджонга қимматбаҳо уй совға қилди.

«Миллионни эслатадиган нарсангиз бўлишини хоҳлардим. Шундай қилиб, биз сизга Тошкентдан уч хонали уй берамиз», – деб саҳнада эълон қилди Кабулов.