Американинг SpaceX компанияси 60 та Starlink микроспутники билан Falcon 9 ташувчи ракетаси парвозини режалаштирилган вақтга 1 дақиқа-ю 24 сония қолганда бекор қилди. Бу ҳақда Daryo  РБКга таяниб хабар берди.

“Кейинги парвоз 1 мартда бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда. Парвознинг бошланиши 18:15 га (Тошкент вақти билан) белгиланган.

Бекор қилиниш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Falcon 9 Флорида штатининг Кеннеди Космик марказидан учирилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни SpaceX Флорида штатининг Канаверал бурнидан 60 та Starlink микроспутники билан Falcon 9 ташувчи ракетасини учирган эди.

Ракета спутникларни коинотга муваффақиятли етказди. Кейинроқ компаниянинг хабар беришича, Falcon 9’нинг биринчи поғонасини Атлантика океанидаги Of Course I Still Love You деб номланган сузувчи платформасига қайтариш амалга ошмади. Одатда SpaceX поғоналарни олиб кетиб, улардан қайтадан фойдаланади.

Оммабоп хабарлар

Ўзбекистонда 17 миллиондан ошиқ аёл истиқомат қилади
Ўзбекистон «Толибон» гуруҳи олдига қандай шартлар қўйгани маълум бўлди
Кўп тармоқли ишлаб чиқариш, қурилиш ва ижтимоий лойиҳалар – «ZARAFSHAN GOLDEN GROUP»
Қўқон ҳокими аҳоли уйларини оқлаб берди