Хабар бериб ўтганимиздек, 22-27 февраль кунлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ спорт устаси О.А.Асауленко хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада Украина, Қозоғистон, Молдова ва Иордания каби мамлакатлар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди. Бугун ушбу мусобақада иштирок этган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Абдумалик Халаков (-57 кг) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг) олтин, Содирбек Камолмирзаев (-52 кг) кумуш, Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Жамшид Худойберганов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.