Ижтимоий тармоқларда Самарқандда бир кишини аёвсиз калтаклашаётгани тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат билдирилди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маьлум қилди.

2021 йил 27 февраль куни соат 23:00ларда Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида жойлашган ошхоналарнинг биридан 1994 йилда туғилган фуқаро А.Ш. маст ҳолатда чиқиб, ушбу ошхонадан чиққан 1973 йилда туғилган К.Б.ни ҳақорат қилиб, ёқасидан ушлаган. Ҳолатни кўрган Қ.Б.нинг яқинлари уларни ажратган.

Шу вақт А.Ш. билан бирга ошхонага келган таниши Б.Б. ҳам маст ҳолатда келиб, фуқаро Қ.Б.ни ҳақоратлаган. Бу эса улар ўртасида жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган. Жанжалда қатнашган фуқароларнинг барчаси ИИБ га олиб келинган ва ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ой компенсация пуллари тўланади
Ижтимоий сўровнома. Қайси мутасадди халқ учун ҳалол ишлаяпти?
Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин
Украинада 6 та медаль қўлга киритган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди