Аввалроқ Тошкентда таҳсил оладиган 5 нафар талаба квартирасидан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар бергандик. Talaba.uz телеграм каналининг ёзишича, ижарада аслида 5 киши эмас 6 киши яшашган.

Уларнинг 6-си Н. Жума куни бошқа бир дўстлари билан тоққа чиқиб кетган. Шанба куни кечаси ҳаммалари Тошкентга қайтиб келишган ва тарқалишган.

Квартирада 6-бўлиб яшаган, Н. квартирасига қайтиб келса, 5 нафар хонадоши ўлиб ётганини кўрган ва уларнинг ота-онасига, шифокорларга телефон қилган.

Айни вақтда ҳодиса жараёни ўрганилмоқда. Ҳалигача 5 нафар марҳум талабаларнинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани ошкор қилингани йўқ!

Маълумот учун, талабаларнинг барчаси андижонлик бўлгани айтилмоқда.

EFFECT.UZ ахборот агентлиги вафот этган талабаларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.