Асли ўзбекистонлик Ғафур яъни Абдуғаффор Исохонов ва унинг гуруҳи Тошкентдаги концерти барчани ҳайратда қолдирди.

Кеча, 27 февраль куни россиялик хонандалар Jony, Andro, Elman ва ўзбекистонлик Ғафур каби аъзолари бўлган «Raava Music» гуруҳи
Тошкентда ажойиб концерт дастурини намойиш этишди. Жорий йилнинг 21 март куни гуруҳнинг Самарқандда
концерт дастури бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуғаффор Исохонов «Новда» фильмидаги асосий роль билан танилган эди. Кейинчалик, 2019 йил намойиш этилган «Элпарвар» тарихий фильмида ҳам асосий роллардан бирини ижро этган.