Бугун Украинада О.А.Асауленка хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етади. Уч нафар боксчимиз финалда жанг қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақанинг финал жангларида уч нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади:

-52 кг: Содирбек Камолмирзаев – Дамир Абдикадир (Қозоғистон)

-57 кг: Абдумалик Халаков – Оликсей Козелёк (Украина)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Оликсей Ширяев (Украина)

Жанглар Тошкент вақти билан соат 14:00дан сўнг бошланади.