Антарктидадан 1270 километр квадрат майдонидаги гигант айсберг ажралиб чиқди. Бу ҳақда Qalampir Буюк Британиянинг Антарктика хизматига таяниб хабар берди.

Рус ОАВ бу айсберг катталиги бўйича Россиянинг энг йирик шаҳарларидан бири Санкт-Петербург майдонига (1439 км кв) яқин эканига эътибор қаратди.

Айсберг Британиянинг Ҳаллей тадқиқот станцияси жойлашган Брунт муз шельфидан ажралиб чиққан. Ўн йилдан ортиқроқ вақт олдин 150 метр қалинликдаги музликда катта ёриқлар пайдо бўла бошлаган.

Январь ойида энг катта ёриқлардан бири тезлик билан ўсишни бошлади, унинг узунлиги бир кунда бир километрга ўсди. 26 февраль куни бир неча соат ичида бу ёриқ бир неча юз метрга кенгайиб кетди, натижада айсберг пайдо бўлди.

Хизматга кўра, бу станция учун хавф туғдирмайди, чунки 2016 йилда айсберг ажраладиган бўлса, ўзи билан станцияни ҳам олиб кетмаслиги учун у минтақанинг ичкари қисмига кўчирилган. 12 нафар ходим антарктика қиши келгани сабабли ферал ойида станцияни тарк этган.

Буюк Британиянинг Актарктика хизмати гуруҳлари бир неча йилдан буён муз шельфидан айсберг ажралишига тайёрланган эдик. Биз юқори аниқликдаги ГПС-қурилмалар ёрдамида ҳар куни музликни кузатардик“, – деган хизмат раҳбари Жейн Френсис.

2019 йил октябрда Антарктидадан 314 миллиард тонна оғирликдаги айсберг ажралиб чиққанди.

Оммабоп хабарлар

Наманганда «Москвич» ариққа ағдарилди. Қурбонлар бор
Гендер тенглиги масалалари Олимпиада ўйинларига ҳам таъсир қилди
Илон Маск миллиардларини йўқотишда давом этмоқда
58 йиллик қотиллик… АҚШ президенти Кеннедини ўлдиришга буюртма берган шахс номи фош қилинди