Давлат хизматлари агентлиги январь ойида Тошкент шаҳридаги туғруқхоналар томонидан тиббий маълумотларини ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолатини ўрганди.

Бунинг натижасида туғилганлик ҳақидаги 703 та ҳамда перинатал ўлим бўйича 3 та маълумотнома тизимга киритилмагани аниқланган.

Қолаверса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумот белгиланган муддатдан кечикиб киритилган. Бу ҳақда Газета.уз агентлик матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Бунинг оқибатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди”, — дейилади хабарда.

Ҳукумат қарорига биноан масъуллар бола туғилгандан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига юбориши ва QR-код қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилиши лозим бўлган.

Оммабоп хабарлар

«Бунёдкор» футбол клубига Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳомийлик қилмоқчи
“Шовотландия” кафесида йирик ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар бор
Диний мазмундаги таъқиқланган материал тарқатаётган шахс ушланди
Чироқчи ҳокими 400 га яқин ёшларга ер ажратиб берди