Ижтимоий тармоқларда она ўз фарзандини уриб, унга зулм қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Маълум бўлишича, бу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида видеода акс этган фуқароларнинг шахси аниқланган.

Маълум қилинишича, 35 ёшли Шаҳло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила ҳисобланади. Шаҳло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотин ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётгани аниқланган.

Видео 2020 йили тасвирга олинган, бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётгани маълум қилинган. Боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилган. Боланинг ўзи билан психологлар ишламоқда“, — дейилади хабарда.

Оммабоп хабарлар

Британиялик аёл 32 йил ичида 22 марта она бўлди
Туркия элчиси Ўзбекистонда профессор унвонини олди
Катта гуруҳли отишмада бир киши вафот этди
Украина. Кривой Рог. Бугун уч нафар боксчимиз финалда жанг қилади