Бугун, 27 февраль соат 03:51да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Шарқ” МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига 4та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54да етиб борган. Соат 04:11да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 квадрат метр майдони ёниб жиддий зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжудлиги айтилади.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.