Наманганда “Москвич” “Янги ариқ”қа қулади. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил 24 февраль куни соат 10:30 ларда, Наманган шаҳар Мехрибонлик МФЙ  1-ўтиш йўли Ихлос кўчасида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу кўчадан оқиб ўтган “Янги ариқ” ариғига ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган маҳалладоши, 1962 йилда туғилган йўловчи тан жарохати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Оммабоп хабарлар

Гендер тенглиги масалалари Олимпиада ўйинларига ҳам таъсир қилди
Илон Маск миллиардларини йўқотишда давом этмоқда
58 йиллик қотиллик… АҚШ президенти Кеннедини ўлдиришга буюртма берган шахс номи фош қилинди
Тошкентда она ўз боласини хўрлади