Юртимиздаги туманлар ичида Миришкорда биринчи бўлиб ҳокимнинг электрон рақамли қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Миришкор туман ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарингиз бор, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-Qaror» тизими жорий этилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, балки юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Aдлия бўлими экспертизасидан ўтган холда, ҳеч қандай қоғозларсиз, «E – Qaror» электрон тизими орқали туман ҳокимининг “Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида” норматив тусдаги қарори қабул қилинди.