Жорий йилнинг 26 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ЖИБ Чимбой туман судида Чимбой туман ички ишлар бўлимига келиб тушган ариза бўйича фуқаро С.К.га нисбатан тўпланган жиноят иши материали кўриб чиқилди.

Чимбой туманида яшовчи фуқаро С. К. ўзининг диний саводхонлиги бўлмай туриб, диний мазмундаги видео материалларини ўзининг қўл телефони орқали танишларига тарқатганлиги аниқланди.

Бу ҳақда ЖИБ Чимбой туман суди бошлиғи А. Хожановга асосланиб Қорақалпоғистондаги муҳбиримиз Ойбек Юсупов хабар бермоқда.

Юқоридаги иш билан фуқаро С. К. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 184-2 моддаси билан айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 1 баробар миқдорида жарима тайинланди.