Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клубига Тошкент шаҳар ҳокими ҳомийлик қилмоқчи.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли компаниялар Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эътиборсиз қолаётган клуби – «Бунёдкор»ни тўлиқ молиялаштириши кутилмоқда,  деб хабар бермоқда Gosport нашри.

Zeromax тарихидан сўнг давлатга қарашли Uztransgaz ҳомийлигига ўтказилган клуб узоқ муддат молиявий қийинчиликлар шароитида қолиб келаётганди.

Маълум бўлишича, футболчилар ва жамоа вакиллари анча вақт маош олишмаган.