Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 1-2 март кунлари Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда хабар қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ишчи ташрифи доирасида россиялик ҳамкасабаси Сергей Лавров билан учрашади. Учрашув доирасида Россия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.

Ундан ташқари учрашув кун дастуридан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга кутилаётган давлат ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётган давлатлараро, ҳукуматлараро ва муассасалараро ҳужжатларини тайёрлашга алоҳида эътибор берилади, – деди Захарова.

Эслатиб ўтмиз Шавкат Мирзиёевнинг Росияга давтлат ташрифи 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, лекин коронавирус пандемияси туфайли киритлган чекловлар туфайли ташриф қолдирилган эди. Икки давлат муассасалари ушбу имкониятдан ўзаро ҳамкорлик ҳужжатларини янада пухтароқ тайёрлаб олиш мақсадида фойдаланишмоқда.

Оммабоп хабарлар

«Бу янги тизим» – Президент ОТМларга яна бир топшириқ берди
Жо Байден биринчи ҳарбий ҳаракатларни амалга оширди
Келесда ит гўшти сотилмаган. Сўйилган гўшт чўчқаники бўлган
«Ҳар бир вилоят ҳокими 100 нафар хотин-қизни контракт пулини тўлаб беради…» – Президент