1993-1995 йилларда Марказий разведка бошқармасига раҳбарлик қилган Жеймс Вулси ўзининг янги “Dragon Operation” Кремлнинг “Америкага қарши махфий уруши” китобида Ли Харви Освалд АҚШ президенти Жон Ф. Кеннедини ўлдириш буйруғини Никита Хрушёвдан олганини айтди.

Вулси ушбу китобни Руминиянинг ташқи разведка хизмати бошлиғи генерал-лейтенант Иона Михай Паcэпа (2021 14 февраль вафот этган) билан биргаликда ёзган.

Вулси ва Патсепанинг маълум қилишича,  Уоррен комиссиясининг ҳисоботи (президентнинг ўлдирилишини текшириш учун) шундай кодланганки, шу пайтгача унинг маъносини ҳеч ким тушунмаган.

Уларнинг фикрига кўра, 1959 йилда Россияга қочиб кетган ва 1961 йилда  АҚШга  қайтиб келган Освалд Мексикода Костин исмли совет разведкачиси билан махфий учрашув ўтказган. Освалднинг ўзи Хрушёв унга бу ишни ишониб топширганини тан олди, деб хабар беради Daily Mail.

Китобда Освалднинг Кеннеди ўлдирилганидан кейин СССРга қочишни режалаштирганлиги ва Совет элчихонасига 1963 йил 1 июлдаги мактубида ўзи, унинг рафиқаси ва қизи учун алоҳида визалар сўралганлиги таъкидланган.

Оммабоп хабарлар

Тошкентда она ўз боласини хўрлади
Ўзбекистонда никоҳга кириш муддати узайтирилиши мумкин
Британиялик аёл 32 йил ичида 22 марта она бўлди (фото)
Расул Кушербаев халқ томонидан кўп берилаётган саволга жавоб берди