Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми илк бор аниқланган бемор тузалди.

«Коронавируснинг британча штамми бизнинг ҳудудимизда илк бор қайд этилган 10 ёшли қиз БААнинг Дубай шаҳридан келган ва жорий йилнинг 23 январида госпитализация қилинганди.

Бемор ўз вақтида ва белгиланган стандартлар бўйича тўлақонли даволанди. Касаллик оғир кечмади, асоратлар қолдирмади ва ҳозирги кунда бемор соғайиб, 5 февралда уйига жавоб берилган. Яъни 12 кун давомида даволаш ва кузатувда бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевга кўра, қайта текширувлар натижаси беморда вируснинг «британча штамми» буткул қолмагани маълум бўлди.