Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 2 500 770 кишига етди.

Ўлим сони бўйича биринчи ўринда АҚШ (506 232), иккинчи ўринда Бразилия (249 957), учинчи ўринда Мексика (182 815) туради. Ундан кейин Ҳиндистон, Буюк Британия, Италия, Франция ва Россия.

Умумий қилиб олганда дунёда 112,6 млн киши коронавирусни юқтирган.