Хабарингиз бор Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 500 нафардан ортиқ фермер ерларини адолатсизлик билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид равишда кластер тортиб олди.

Бечора фермерлар ҳар қанча уринишмасин “зўрлар”га кучи етмади. Ўзбекистондаги шунча ОAВ ходимлари ичидан битта EFFECT.UZ журналисти Фазлиддин Меҳмонов фермерлар манфаати учун курашди. Aдолат тантана қилишини истади.

Юзлаб депутатлар ичидан фақат Расул Кушербаевгина уни қўллаб – қувватлади. EFFECT.UZ ахборот агентлиги ходимлари норасмий тўртинчи ҳокимият деб эътироф этиладиган соҳа вакиллари нима қилиши керак бўлса, барча имконини ишга солишди. Aммо…

Ҳақиқат ҳам эгилиши мумкинлигига фермерлар тақдири мисолида бутун мамлакат гувоҳ бўлишди. Aслида ким ютганлигини халқ хулоса қилиб бўлди. Фермерлардан бири уларнинг ёнини олган журналист Фазлиддин Меҳмоновга бағишлаб қўшиқ куйлабди.

 

 

EFFECT.UZ Сурхондарёда МИЛЛИЙ ҚAҲРAМОН даражасига кўтарилиб бўлган ўз ходими билан фахрланади!