Яқинда битта даврада ўтиришга тўғри келиб қолди.

Даврадошларнинг айримлари ҳар икки гапнинг бирида “чиройли”сўзлардан фойдаланар, бир-бирларини “гўзал” исмлар ила чақирарди.

Бирон баҳона топиб туриб кетмоқчи эдим-у, ёнимда ўтирган боланинг шеригига қараб “Жаннат чўплари борми оғайни?” – деган сўзлари эʼтиборимни тортди. Улар ташқарига чиқиб кетишди.

Кўзда тутилган нарса нима эканини билиш учун қизиқанимча, изларидан бордим. Не кўз билан кўрайки, улфатлар “жаннат чўплари”ни тутатишарди. Маънавият кўз олдимда очиқчасига хўрланди.

Маслаҳат беришга уриниш бесамар кетди. Қизиқ, бу сўзларни айтиш ва қўллаш учун қай даражада аҳмоқ бўлмоқ керак?! Кун келиб олманинг тагига олма тушса, бу йигитлардан туғилган фарзандлар…

Aттанг. Мана ривожланиш-у, мана тараққиёт. Ўша олманинг тагига бошқа мева тушишидан умидвормиз.
Маълумот ўрнида, жаҳон соғлиқни – сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра тамаки ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлади.

Ушбу ўлимларнинг 7 миллиондан ортиғи тўғридан-тўғри тамаки истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан бўлса, 1,2 миллионга яқин одам иккиламчи тутун таъсирига учрайди.

Сардор САДУЛЛА