Сатторов Фирдавс Зиёдуллаевич – Қашқадарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Ф.Сатторов 1990 йилда Қарши туманида туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш курсида таҳсил олган.

У Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши шаҳар Кенгаши раиси ва Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Ҳозиргача вилоят ҳокими ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.