Дастурхонга қўйиладиган доимий маҳсулотлар қаторидан ўрин эгаллаган ширин газланган ичимлик суви Cоcа-Cоlа барчамиз учун севимлидир.

Хўш, бугунги кунда бренд нархи қанча?

Statista.com сайтининг хабар беришича, 2020 йилда Cоcа-Cоlа бренди 84 миллиард AҚШ долларига баҳоланди.

1886 йил ташкил этилган Cоcа-Cоlа бугунги кунда дунёдаги энг кучли брендлардан ҳисобланади.
Cоcа-Cола компанияси AҚШда алкоголсиз ичимликлар бозорининг катта қисмини бошқаради ва ҳар йили 40 фоиз атрофида тебраниб туради.

Компаниянинг реклама стратегияси Cоcа-Cола бренди бутун дунёда жуда машҳур ва таниқли бўлишининг кўплаб сабабларидан биридир. Глобал миқёсда компания ўз товарлари ва маҳсулотларини реклама қилиш учун тахминан тўрт миллиард AҚШ долларини сарфлайди.

У AҚШнинг реклама харажатлари бўйича биринчи ўринда турадиган ичимлик бренди ҳисобланиб, асосий қароргоҳи Жоржия штатида жойлашган.
Rankingthebrends.com маълумотларига кўра, ичимлик дунёнинг энг қиммат брендлари ичида 13 – рақам остида жойлашган…

Интернет маълумотлари асосида Сардор САДУЛЛА тайёрлади