Ўзбекистон бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар вакцина омборларига ўрнатилди. Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Йил якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.