Шу кунларда аллақачон қирилиб кетган дея ҳисоблаб келинган қораоёқ сассиқўзан олимлар томонидан муваффақиятли клонлаштирилгани ҳақидаги хабар бутун дунёга тарқалди. Жониворга Элизабет Энн дея ном берилди.

Ушбу воқеа ўз кўлами ва аҳамияти бўйича илм-фан учун чиндан ҳам сенсация саналади.

Гап шундаки, жонивор ДНК-ҳужайраси бундан 33 йил муқаддам ўлиб кетган ҳайвондан олинган бўлиб, мана энди яратилган клон туфайли қирилиб кетиш арафасида турган жонивор популяциясини сақлаб қолишга муваффақ бўлинади. Кейинги навбат – мўғул ёввойи тулпори ва жаҳонгашта кабутарга.

Аммо сассиқўзан Элизабет Энн – клонлаштириш борасида ягона муваффақиятли намуна эмас.

Илм-фаннинг ушбу саҳифаси 1997 йил – жаҳонга машҳур Долли лақабли урғочи қўй дунёга келганида очилган эди. Шундан сўнг олимлар маймунлар, итлар, мушуклар ва эчкиларни клонлаштирдилар.

Ҳайвонларнинг клонлаштирилиши тарихини фотолентамизда томоша қилинг!

Оммабоп хабарлар

Катта йўлда қолдирилган ўйинчоқ икки инсон ўлимига сабаб бўлди…
Дурдона Қурбонова Юнусобод ҳокимининг таклифига рози бўлди (видео)
Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда яна бир масжид фаолиятини бошлади
Facebook Comments