Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Руминиядаги “Арена Национала” стадионида ўтказилган “Челси” ва “Атлетико” клублари ўртасидаги беллашувни ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан бошлади. Германиялик Феликс Брих бош ҳакам сифатида ўйинни бошқариб борди.

“Аристократлар”нинг бир қанча хавфли ҳужумлари “Атлетико” ҳимоячиларига ортиқча қийинчилик туғдирмади.

Тўп назорати бўйича Челси сезиларли даражада устунлик қилди. Бироқ бу натижада ўз аксини кўрсатмади.

Бириннчи бўлимдаги энг эсда қоларли вазият Лондонликлар томонидан ташкил этилди. Тимо вернер қанотдан кириб бориб зарба йўллади бироқ Ян Облак вазиятни бартараф этди.

Иккинчи бўлим биринчиси сингари давом этди. Бироқ жамоалар ўзаро роль алмашишди. “Атлетико” бироз фаолроқ ўйин ўтказди.

68 дақиқада “Челси” Оливье Жирунинг супер голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ушбу вазиятда франциялик футболчи ҳимоячилардан олдинроқда тўпни қабул қилиб олган эди. Бироқ тўп мезбонлар футболчиси Эрмосо орқали унга етиб келганлиги учун ВАР тизими чалқанчасига берилган зарбани офсайд эмас деб топди.

Шундан сўнг дарвозалар ишғол этилмади. Тухел ғалабали сериясини давом эттирди.

 

Ҳумоюн Орипов тайёрлади

Facebook Comments