Куни кеча “Қамчиқ» довонида 30 дақиқа оралиғида иккита бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, иккала ҳолатда ҳам машиналар хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган.

Қувонарлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмади. Мазкур видеонинг иккинчи қисмида “Қамчиқ” довонида бугун, 24 февраль куни тонгда содир бўлган вазият акс этган.

Унда тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Оммабоп хабарлар

«Миллий гвардия ходимиман», деб мақтанган йигитни уриб ўлдиришди
«Энг ёмон сенарий орқада қолди» – ЖССТ пандемия қачон тугашини маълум қилди
200та тобут денгизга оқиб кетди
Суареснинг “Челси”га тиши ўтмади. Жирунинг супер голи масалани ҳал этди