Қаҳратон совуқ сабаб АҚШдаги машҳур Ниагара шаршараси музлаб қолди. Бу ҳақда Euroasia хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу ғаройиб манзарани кўриш учун келаётган сайёҳлар оқими ортган. Синоптикларнинг айтишича, ушбу ҳолат кўп вақтга бормайди. Чунки Нью-Йорк штатида ҳарорат яна исий бошлаган. Бу ерда +7 даражагача ҳаво илиган.

АҚШда февраль ойининг ўрталаридан бери қаттиқ совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Қаҳратон совуқ туфайли 60 киши ҳаётдан кўз юмган. Сув ва электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Қор бўронларидан энг кўп Техас штатида зарар кўрган.

АҚШ президенти Жо Байден штатда табиий офат ҳолатини эълон қилди ва маҳаллий маъмуриятларни федерал ёрдам кўрсатишга чақирди.

Оммабоп хабарлар

Қамчиқ довонида ЙТҲ юз берди
«Сардоба» фожиасидан «соққа» қилган фирибгарга суд ҳукми ўқилди
Маҳмуд Муродов жангда ҳам, ҳаётда ҳам барчани хурсанд қилмоқда
«Энг ёмон сенарий орқада қолди» – ЖССТ пандемия қачон тугашини маълум қилди