Таниқли UFC ва ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов Бухородаги болалар уйига бориб барчанинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди.

«Мен Ўзбекистонда бўлганимда, болаларга имкон қадар кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламан. Масалан, ўтган сафар болалар уйига борганимда уларга соат, пойабзал, ва спорт костюмларни олиб беришга ваъда берганман. Алҳамдулиллаҳ бугун мен ўз сўзимга содиқ қолдим ва болаларни хурсанд қилдим», — деб ёзди.

Маҳмуд Мурадов туғилган шаҳрида муҳтожларнинг уйларига ҳам ташриф буюрди.

«Она шаҳримга келиб, ёрдамга муҳтож оилалардан хабар олишга қарор қилдим. Мен одамларга ёрдам беришга ва қўллаб- қувватлашга қодирлигимдан жуда хурсандман. Умид қиламанки, яқин орада бу инсонларнинг ҳаёти яхши томонга ўзгаради. Қодир Оллоҳ бизга ато этган ҳаёт учун Алҳамдулиллаҳ дейман!» — деб айтди.

Маҳмуд Мурадов бундай ишларни биринчи марта амалга ошираётган йўқ. Ўзбек ўғлони муҳтожларга қўлидан келганича ёрдам қўлини чўзиб келмоқда.

Facebook Comments