Беларусь президенти Александр Лукашенко COVID-19га қарши Россия вакцинасини дунёдаги энг самарали деб атади. Бу ҳақда у Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.

Энг самарали вакцина – бу Россия вакцинаси. Бу бутун дунёда тан олинган… Бу энг самарали вакцинадир”, – деди Лукашенко Сочидаги учрашув аввалида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У Россия технологиялари асосида “Спутник V” вакцинасини Беларусда ишлаб чиқариш март ойида бошланишини қўшимча қилди.

“Бу жиддий кўмак, агар бу бўлмаганда, эмлаш борасида қийинчиликка дуч келардик”, – деди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда ҳам сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган. Бугунги кунда ҳукумат ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан чоралар кўрмоқда.

Оммабоп хабарлар

Бир қўғирчоқ икки кишини ҳаётига зомин бўлди
Роналдунинг парвози “Ювентус”га ғалаба келтирди. Десертга тўпурарлик буюртмаси
Хоразмда шаҳобчалар сони 3 тага ортди
Хонанда Зиёда ёмғир ёғишига қарамасдан қўшиқ куйлашда давом этди (видео)
Facebook Comments